18 Май 2021 йил 1337

Тормоз қисмининг ишламай қолиши оқибатида автомашиналарга шикаст етказди  

 

Бухоро вилояти, Олот тумани, Оқолтин маҳалласида истиқомат қилувчи И.Б. 2021 йилнинг 17- май куни “Howo” юк автомашинасида М-39 “Тошкент-Термиз” автомобил йўли орқали Тошкент йўналишида ҳаракатланади. Бироқ, автомашина йўлнинг Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги 989 километрига етганда тормоз қисми ишламай қолади. Соат 22:45 ларда юз берган воқеа оқибатида юк автоулови олдинда ҳаракатланиб кетаётган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида истиқомат қилувчи Ҳ.Р. бошқарувидаги “Нексия”, Қашқадарё вилояти Қамаши туманида истиқомат қилувчи М.Н. бошқарувидаги “Нексия”, Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи М.О. бошқарувидаги “Ласетти”, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи М.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автоуловларининг орқа қисмларига уриб техник шикаст етказади.

Енгил автоуловлари салонида бўлган Қашқадарё, Самарқанд  ва Жиззах шаҳрида яшаётган 8 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган. Уларга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Эътиборлиси, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 1- сафарбарлик гуруҳи инспектори, сафдор Ш.Ирматов хизмат автоулови билан “Howo” юк автомашинасининг олдида огоҳлантириш сигнали билан йўлдан автоуловларни йўл четига чиқишлари тўғрисида огоҳлантириб бошқа йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга эришди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech