30 Октябр 2021 йил 708

Товламачилик қилган шахс қўлга олинди

Такси фаолияти бугун фуқаролар учун тезкор хизмат турига айланди. Айни йўналишда меҳнат қилиб, оиласига даромад келтириш истагида бўлганлар сони ҳам ортмоқда.

Бироқ мазкур жараёнда киракашларнинг автотураргоҳини зўравонлик билан эгаллаб, ноқонуний равишда ҳайдовчилардан автомашиналарни тартиб билан жойлаштириш, фуқароларни ушбу автомашиналарга навбат билан ўтказиш, ушбу ҳудуднинг тозалиги ҳамда йўловчиларни бегона автомашиналарга миндирмаслик каби ишларни бажараётганлиги важи билан ҳар бир қатнов ва йўналишга киритиш учун пул ундириш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Ички ишлар вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ички ишлар органларининг ҳамкорликдаги тадбирлари натижасида ана шундай қонунбузарликка чек қўйилди. Чунончи, Жиззах шаҳрининг Тинчлик маҳалласида яшовчи фуқаро Жиззах шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудида Зомин туманида истиқомат қилувчи фуқародан Жиззах – Даштобод - Жиззах йўналишида киракашлик билан шуғулланиши учун жисмоний ва руҳий тазйиқ етказиш орқали 300 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилиб олаётган вақтда процессуал тартибда қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун судловга юборилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech