24 Август 2021 йил 999

Уч авлод учрашуви таассуротларга бой бўлди

Янгиобод тумани ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Уч авлод” учрашуви ўтказилди. Тадбирда ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб нафақага кузатилган фахрийлар, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари, тумандаги 4 та секторлар раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок этдилар.

Уч авлод учрашувида сўз олганлар барчани энг улуғ ва энг азиз байрам Истиқлолнинг 30 йиллиги билан муборакбод этиб, мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган кўламли ислоҳотлар хусусида тўхаталдилар. Жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш юзасидан кўрилаётган чоралар тилга олинди. Шу қаторда ходимлар учун яратилаётган шароитлар, берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳам айтилди ҳамда ёш ходимлар хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, садоқат билан хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.

Учрашув давомида бир гуруҳ соҳа ходимларига навбатдаги махсус унвонлар ҳам топширилди. Шунингдек, элу-юрт тинчлигини асраш йўлида хизмат қилган ходим тантанали равишда нафақага кузатилди.

Уюштирилган тадбир ёш ходимлар онгида ўз касбини севиш, Ватанга хизмат қилиш ва фахрийларга ҳурматда бўлиш туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech