Учинчи рeнeссанснинг тўрт узвий ҳалқаси
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. “Учинчи рeнeссанснинг тўрт узвий ҳалқаси” мавзуидаги тадбирда вилоят ички ишлар органлари соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси Акбар Валиев “Учинчи рeнeссанснинг тўрт узвий ҳалқаси” мавзусида маъруза қилди. Нотиқ бой тарихга эга юртимизда биринчи Ренессанс – Шарқ Уйғониш даври IX–XI асрларда, иккинчи даври эса Амир Темур ва Темурийлар даврига тўғри келганлиги, бугунги кунда, Ўзбекистонда янги уйғониш – учинчи Ренессанс даври бошланганлигини қайд этди. Ушбу фикрлар бугунги кунда юртимиздаги жадал ривожланишлар, таълим ва илм-фан соҳасидаги ўзгаришлар, оддий ҳаётимизда рўй бераётган юксалишлар мисолида тушунтирилди.
Таъкидланишича, Янги Ўзбекистоннинг кейинги тараққиёти жараёнида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, умумтаълим мактаблари фаолиятини яхшилаш, олий таълим тизимини дунё стандартларига мослаштириш, халқаро рейтингларга киритиш, ўқув юртларига қабул қилишда адолатли тизимни ўрнатиш, юртимизда нуфузли чет эл университетларининг филиалларини очиш каби кўплаб ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, ички ишлар органлари учун муносиб кадрлар тайёрлаб берадиган Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институти фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича ҳам чора-тадбирлар амалга оширилганлиги тилга олинди.
Йиғилишда Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби ўқитувчиси Эркин Очилов “1 март таниқли ўзбек шоираси, журналист, жамоат арбоби Зулфия таваллудининг 107 йиллиги” мавзусида сўз юритди. Шоиранинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бериб, ўзбек шеърияти ривожига қўшган ҳиссаси эътироф этилди.
Тадбир давомида қонунчиликдаги янгиликлар ходимлар етказилиб, бир гуруҳ ходимларга ижара пуллари топширилди.