26 Ноябр 2021 йил 668

Учинчи сектор раҳбари бахмаллик фуқаролар билан учрашди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Бахмал тумани “Тонготар” қишлоқ фуқаролар йиғинида аҳоли, хусусан, ёшлар билан учрашди.

Тадбир аввалида “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турган фуқароларнинг  1  нафарига  ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўлов пули ва 9 нафарига олий таълим муассасасининг тўлов-шартнома пулининг 25 фоизи ўтказилганлиги тўғрисида сертификатлар, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида моддий кўмакка муҳтож 3 нафар хотин-қизларга микротўлқинли печлар, 6 нафарига электоропечлар, 10 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Шунингдек, 16 ёшга тўлган 5 нафар шахсларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортлари  топширилиб, 5 нафар ташаббускор ёшлар “Фахрий ёрлиқ” ва совғалар билан тақдирланди.

Мулоқотда фуқаролар томонидан оқова сув, кўчаларни асфальт қилиш, шағал ётқизиш ва электр таъминоти, ишга жойлашиш, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, уй-жойини таъмирлаш, олий таълимда ўқиш учун тўлов-шартнома пуллари тўланиши, суюлтирилган газ ҳамда кредит маблағи ажратилиши каби масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди.

Қабулда кўтарилган ҳар бир муаммо бўйича тегишли вилоят ва туман ташкилотлари масъуллари бириктирилиб, ҳал этиш чоралари белгиланди.

Сайёр қабул сўнггида сектор раҳбари туман ҳокими Муса Анорбоев ва масъуллар билан биргаликда қишлоқ фуқаролар йиғинининг Ўрай қишлоғида Мамаражаб Шодиевнинг ташаббуси билан бунёд этилаётган “Ёшлар меҳнат гузари” фаолияти билан танишдилар. Шу ерда ҳудудда бандлик масалалари, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш масалалари муҳокама қилинди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech