6 Апрел 2024 йил 3882

Учқўрғон тажрибаси жорий қилинади

          Зафаробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3- сектор масъуллари ташаббуси билан томорқалардан самарали фойдаланиш, хусусан, қулупнай етиштиришни илғор услуб ва технологиялар асосида йўлга қўйиш бўйича семинар уюштирилди.

Маҳаллалар еттиликлари, томорқадан унумли фойдаланаётган фуқаролар, ҳокимлик ва молия муассасалари вакиллари иштирокида ўтган тадбир аввалида Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидан таклиф этилган омилкор деҳқонлар томонидан экинни плёнка остида етиштириш, томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш, оралиқ экинларни экиш, кўчат тайёрлаш, иссиқхона ва очиқ майдонлардан ҳосил олиш, зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш, гидропоника усулини қўллаш юзасидан тавсиялар берилди.

Шунингдек, томорқачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича молия муассасалари ажратаётган кредитлар, маҳсулотни ички бозорга чиқариш ва хорижга экспорт қилиш ҳамда олинажак даромад хусусида батафсил сўз юритилди. Семинар давомида қулупнай етиштириш тажрибасини ўзлаштириш мақсадида 12 нафар зафарободликни Учқўрғон туманига жўнатишга келишиб олинди. Ўз навбатида улар маҳалла еттиликлари кўмагида мазкур экин тури етиштирилишини ҳудудда кенг жорий қилишлари керак бўлади.

Text to speech