Ҳудудлар обод қилинади
Жорий йилда Зомин туманидаги Ҳамид Олимжон маҳалласи обод қилинади. Режага кўра, маҳалла фуқаролар йиғини биноси, мактабгача таълим ташкилоти, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, спорт майдончалари бунёд этилади. Айни кунларда эса йўлларни текслаш ва шағал ётқизиш ишлари давом этаяпти. Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилиши ва бунёдкорлик ишларининг ўз вақтида бажрилишини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг штаби фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Шу ерда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи туман ҳокими ва масъуллар билан ҳудудни обод қилиш, инфратузилмани яхшилаш маҳалладаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди ва зарур чоралар белгиланди.
Тумандаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини идораси ўрта умумтаълим мактаби биносида жойлашган. Ушбу бино таъмирталаб аҳволга келган. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ушбу масканда ҳам бўлиб, бинони таъмирлаш, атрофни обод қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Бошқарма бошлиғи шу куни Яккабоғ-15 мунтазам йўл путрул хизмати масканида ҳайдовчиларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш борасидаги ишларини ҳам кўздан кечирди. Ҳозирда ушбу масканнинг тунги ёритиш тизимини яхшилаш ҳамда атрофни обод қилиш ишлари олиб борилаяпти.