28 Ноябр 2022 йил
617
Ўғирлаганларини қайтарди
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Х. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган дўконидаги аёллар сумкасида бўлган 220 миллион сўмлик 29 жуфт тилла зирак, 20 дона тилла узук, 6 дона тилла занжир ва 2 дона кулон ўғирланганлигини маълум қилган.
Жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги 3- мавзеда яшовчи, турмушидан ажрашган М.Б. томонидан содир этилгани аниқланди.
Тақинчоқларнинг барчаси гумонланувчидан ҳужжатлаштириб олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.