30 Октябр 2021 йил 634

Ўғирликка барҳам берилди

2021 йилнинг 31 август кунидан 1 сентябрга ўтар кечаси Шароф Рашидов тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи фуқаронинг ҳудуддаги дала майдонига боғлаб қўйилган 4 бош қорамоллардан бири йўқолади.

Бироқ жабрланувчи моли ўғирланганини хаёлига келтирмайди. Аксинча, уни далада излашда давом этади. Йўқолган молнинг дараги чиқмагач жабрланувчи чорва Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилади.

Ўғирлик ҳақидаги хабар асосида туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қонунбузарларни қўлга олиш чоралари кўрилди ва ўғирлик юз берган ҳудудда шубҳали ҳаракатланган “Нексия” автомашинаси кузатувга олинди.

Ушбу машинада бўлган икки нафар шахс тунги соат 02:00 ларда аввал чорва моли ўғирлаб кетган жойдан яна бир бош қорамолни олиб кетаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди. Дўстлик туманида яшовчи ушбу шахслардан бирининг яшаш уйи кўздан кечирилганда оғилхонадан йўқолган моллардан бири топилди.

Тергов ҳаракатларида ушбу шахслар ўзлари билан бир маҳаллада яшовчи яна бир фуқаро билан биргаликда Мирзачўл, Пахтакор, Дўстлик ва Арнасой туманларида ҳам чорва молларини ўғирлашгани ойдинлашди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech