17 Ноябр 2022 йил
473
Ўғри бегона эмас экан
Жиззах вилояти Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи К.М.нинг турар жойидан 2 миллион сўм ҳамда 800 АҚШ доллари ўғирланган. Бу тўғрида жабрланувчи ички ишлар органларига хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу қонунбузарлик К.М.нинг амакиси, Ёрқин шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи С.Қ. томонидан содир этилгани аниқланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.