Қурол ва ўқ-дориларининг ноқонуний айланмасининг барвақт олдини олишга қаратилган махсус профилактик тадбир ўтказилди
Ўзбекистон
Республикаси ИИВ ҳамда ДХХнинг қўшма қарори асосида Жиззах вилояти ҳудудида
қурол ва ўқ-дориларининг ноқонуний айланмасининг барвақт олдини олишга
қаратилган махсус профилактик тадбир ўтказилмоқда. Бунда асосий эътибор ташкилотлар
ҳамда фуқаролар томонидан ўқотар қуролларни хавфсиз сақланишига қаратилаяпти. Зарбдор
туманида олиб борилган тадбирда вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ назорат
лицензиялаш фаолияти гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ДХХ вилоят бошқармаси
ходимлари томонидан ҳудуддаги ўқотар қурол сақланадиган объектлар ўрганилди.
Таъкидлаш
жоиз, бугунга қадар вилоятда фаолият кўрсатаётган ўқ отар қуроли бор
ташкилотлар ва қурол-аслаҳа сотувчи овчилик дўконлари ўрганилган. Шу қаторда ов
қуролига эга фуқароларнинг барчаси билан профилактик ишлар олиб борилди. Текширувлар
давомида жами 241 киши белгиланган талабга риоя қилмаганлиги боис уларга маъмурий
чоралар кўрилди. Ноқонуний муомаладан олинган қуролларнинг 23 таси ўтказилган
тарғибот тадбирлари натижасида фуқаролар ўз хоҳиши асосида топширишган. Бевосита
ИИО ходимлари ноқонуний 24 та қуроллар ва 180 дан зиёд ўқ-дориларни муомаладан
олишди.
Махсус
профилактик тадбирлар давомида ҳудудий тиббиёт муассасаларида соҳа ходимларига қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд
эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтказиш талаблари ҳам тушунтирилаяпти.