10 Январ 2023 йил
1054
Ўғри ушланди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Раваллиқ маҳалласида яшовчи С.Р. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, номаълум шахс уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ётоқхонасидаги жавонда бўлган 20 минг АҚШ доллари ҳамда 286 миллион сўмни ўғирлаб кетганлигини маълум қилди.
Соҳа ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Ж.М. содир қилгани аниқланди. Айбланувчи ҳибсхонага жойлаштирилган. Маълумот ўрнида айтиш керак, ушбу шахс муқаддам ўғирлик ҳамда вояга етмаганни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлиги учун судланган.