6 Декабр 2023 йил 2719

Қутлуғ сана арафасида

Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги нишонланадиган қутлуғ сана арафасида Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғини аҳли ҳаётида қувончли ва унутилмас воқеалар юз берди. Яъни “Обод маҳалла” дастури бўйича ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ниҳояланиб, бир қатор ижтимоий ҳамда инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилди. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси, сунъий қопламали спорт майдони, профилактика инспекторининг хизмат уйи каби бир қатор иншоотларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Ана шу муносабат билан уюштирилган тадбирда электр, табиий газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бандлик, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига моддий ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида қилинган ишлар қайд этилди. Шунингдек, мазкур эзгу юмушларга 3- сектор ишчи гуруҳи қўшган ҳисса эътироф қилинди. Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров иштирок этди.   

  

Text to speech