30 Январ 2024 йил 902

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

          Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлик хизмати ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан Жиззах шаҳри ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, соҳа ходимлари “Эски шаҳар бозори” савдо комплексида тарғиботлар қилишди.

Тадбир давомида тадбиркорлар, сотувчилар ва фуқаролар ўртасида фирибгарлик, ўғирлик, безорлик, шу билан бирга кибер жиноятчилик ва унинг турлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Савдо марказлари, бозорларда учраётган қонунбузилиш ҳолатлари, уларнинг содир этилишига сабаб бўлаётган омиллар тилга олинди. Шу маънода савдо жараёнида ҳушёрликни ошириш, дўконларни назоратсиз қолдирмаслик, атрофда кузатиладиган салбий ҳолатларга бефарқ бўлмаслик лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, дўконлар ва бозорларнинг эшикларига бирор бир жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига гувоҳ бўлганда ички ишлар органларига хабар бериш бўйича эслатмалар илиниб, фуқароларга бугунги кунда кўп учраётган фирибгарликлардан ҳимояланишга оид флаеерлар тарқатилди.

Text to speech