Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида “Долзарб 40 кунлик” профилактик тадбири давом этмоқда
Жиззах вилоятида криминоген вазиятни яхшилаш,
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, тарғибот
тадбирлари самарадорлигини оширишга қаратилган “Долзарб 40 кунлик”
тезкор-профилактик тадбири давом этмоқда. Мазкур тадбир доирасида вилоят ИИБ
ЖХХ ЖТСБ бошлиғи, подполковник Акром Мисиров Жиззах шаҳрининг Қалия маҳалласида
бешлик ва ҳудуд фаоллари, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув
ўтказди.
Мазкур тадбирда ҳудудда жиноятчиликка қарши
курашишнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди. Шу билан бирга қонунбузарликларнинг
олдини олишда жамоатчилик ролини ошириш, кафе ва ресторанларнинг тунда белгиланган
вақтгача фаолият кўрсатишини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини
кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, янги йил байрами арафасида маҳалла
фаолларидан иборат гуруҳ тузилиб, тунги вақтда жамоат тартибини сақлаш,
қонунбузарликларнинг олди олишда профилактика инспекторига ёрдам бериш
зарурлиги қайд этилди.
Йиғилиш давомида келгусида ҳамкорликда амалга
ошириладиган ишлар белгилаб олинди.