25 Август 2021 йил 687

Ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

Дўстлик туманининг Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган мусиқа ва санъат мактабида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилган мазкур йиғилишда ҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтож 64 нафар хотин-қиз иштирок этди. Тадбир давомида уларга халқ таълими муассасалари психологлари томонидан руҳий босимлардан сақланиш юзасидан тавсиялар билидирилди. Ички ишлар органлари ходимлари эса ҳуқуқий маслаҳатлар беришди. 

Шунингдек, йиғилишда туман маҳалла ва оила қўллаб-қувватлаш, адлия, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари, давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларининг аҳамияти хусусида маълумот берилди.

Аҳолининг ижтиомий ҳимояга муҳтож қатлами, хусусан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар тўғрисида ҳам сўз юритилди.  

Тадбир доирасида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси қошида ташкил этилган ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш сайёр автобусида мутахассислар аёллар билан якка тартибда суҳбат ўтказиб, психологик кўмак бердилар. Шунингдек, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, фуқаролик айди картаси ҳамда уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, суд-ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш чоралари белгиланди.

Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам бу каби мулоқотлар ташкил этилмоқда. Мазкур йўналишдаги тадбирлар Ички ишлар вазири раҳбарлигида жорий йилнинг 17 август куни вазирлик ҳайъат йиғилишида берилган топшириқлар асосида ўтказилмоқда.

Text to speech