20 Август 2021 йил
696
Уй ҳам йўқ пул ҳам
Шароф Рашидов тумани Янгиобод маҳаласида яшовчи фуқаро туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.
Аризада маълум қилинишича, 2020 йилниг май ойида ўзига олдиндан таниш бўлган Жиззах шаҳрининг Раваллиқ маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро ишончига кириб, “танишларим орқали Олмазор маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлардан арзон нархда хонадон олиб бераман” - деб, жами 8 миллион сўм пулларни олган.
Бироқ, шу кунга қадар ваъда ҳам бажарилмаган ва пул ҳам қайтарилмаган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.