25 Март 2022 йил 756

Уяли алоқа воситалари ўғирлаганди

Мирзачўл тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ички ишлар органларига мурожаат қилиб, шу йил 15 мартга ўтар кечаси туманнинг Мустақиллик маҳалласида жойлашган ва унга тегишли савдо шохобчасида ўғрилик юз берганлигини билдирган. Жиноятчи қиймати 13 миллион 500 минг сўмлик 2 дона уяли алоқа воситасини олиб кетганди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғирлик жабрланувчининг маҳалладоши томонидан содир этилгани аниқланди. Ундан 1 дона алоқа воситаси ҳужжатлаштириб олинди.

Text to speech