14 Январ 2022 йил 610

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғ.Т.Қодировнинг байрам табриги

Ҳурматли фахрийлар, ҳарбий хизматчилар, қадрли ҳамкасблар, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг шонли 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин дилдан табриклайман! Яхши маълумки, Миллий Армиямиз аскар ва офицерлари профессионал тайёргарлик даражасига кўра жаҳондаги етакчи мамлакатлар қуролли кучларининг ҳарбий хизматчиларидан асло қолишмаслигини сўзда эмас, амалда исботлашмоқда.

Бу эса халқимиз, хусусан ёшларимиз қалбида Миллий Армиямиз билан ғурурланиш ва юртга садоқат билан хизмат қилиш ҳиссини уйғотади. Қолаверса, Қуролли кучларимиз ёш авлод учун мустаҳкам ирода, юксак инсоний фазилатларни шакллантириш, уларнинг ақлий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш ҳамда жисмоний тобланиш мактабига айланган.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев сана муносабати билан йўллаган байрам табригида юрт ўғлонлари шаънини юксак эътироф этиб, армиямизнинг куч-қудратига муносиб баҳо берди.

Алоҳида эътироф этиш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини кучайтиришга қаратилган улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, аскар ва офицерларнинг интеллектуал ва жанговарлик даражасини юксалтириш, армияни замонавий техника, қурол ва аслаҳалар билан таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Таъкидлаш керак, Қуролли Кучларимизнинг муҳим асоси бўлган ички ишлар органлари тизими ҳам изчил такомиллашмоқда ва соҳа вакилларининг бор салоҳияти ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашга қаратилган.

Жорий 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да ҳам халқ ишончини қозониш ва аҳолига яқиндан хизмат кўрсатиш, фақат ва фақат халқ манфаатларини устувор билиб, осойишталик ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлида бутун қудратингизни сафарбар этишингизга ишонаман.

Ҳурматли ҳамкасблар!

Сизларни яна бир бор Ватан ҳимоячилари куни билан қутлайман. Барчангизга саломатлик, узоқ умр, оилангизга тотувлик, қут-барака тилайман. Эл осойишталигини таъминлашдек масъулиятли ва шарафли хизматингизда зафарлар ёр бўлсин.

Text to speech