29 Декабр 2021 йил 672

Ўзганинг номига кредит олган

Жиззах вилояти Зафаробод тумани Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга туманнинг Узун қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи таниши фириб берганлигини билдирган.

Маълум бўлишича, таниши банкдан кредит олиш жараёнида жабрланувчини кафил бўлишга кўндириб, унинг номига иккита кредит олган.

Аниқроғи, бир банкдан 6,5 миллион, бошқасидан эса 8,5 миллион сўм олишга муваффақ бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech