16 Декабр 2022 йил 458

Ваъдасида турмади

Жиззах вилояти Зомин тумани Пешағор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи И.Ж. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Ғаллаорол туманининг Хонимқўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи И.С. фириб берганлигини маълум қилган.

Аён бўлишича, И.С. 2019 йилнинг февраль ойида танишлари орқали жабрланувчини “Ўзбекистон темир йўллари” тизимига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилиб, ундан 1500 АҚШ доллари олган.

Ниятининг рўёбга чиқишини узоқ кутган жабрланувчи қонун ҳимоячиларига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech