7 Декабр 2022 йил
525
Ваъдасида турмади
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Пахтазор шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Н. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Жиззах шаҳри Сайилжойи маҳалласида истиқомат қилувчи О.З. унга фириб берганлигини билдирган.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг март ойида О.З. “Биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланамиз”, деган важ билан аризачидан 4 минг 700 АҚШ доллари олиб, ваъдасини унутган.
Ўз навбатида пулини ололмаган жабрланувчи ички ишлар органларига ариза ёзишга қарор қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.