8 Феврал 2024 йил 3752

“Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

          ИИВ Жиззах академик лицейида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. ИИВ Академиясининг вилоят ички ишлар органларида битирув малакавий иши олди амалиётини ўтаётган курсантлар ҳамда академик лицей ўқувчилари иштирокидаги мазкур тадбирда олий таълим даргоҳининг жиноят ҳуқуқи кафедраси доценти, подполковник Дониёр Усмонов маъруза қилди. Нотиқ ўз сўзида ватан муқаддас, унинг ҳар қарич тупроғи азиз ва мўътабар эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида Академия курсантлари олий таълим муассасасидаги таълим жараёни, яратилган шароитлар ва қулайликлар хусусида маълумот беришди. Шунингдек, курсантлардан иборат тарғибот гуруҳи томонидан “Ёшлар орасида гиёҳвандлик моддаларнинг тарқалишининг олдини олиш” тезкор профилактик тадбири доирасида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари тушунтирилди.

Маънавий-маърифий тадбирда лицей ўқувчилари ва курсантлар мавзу юзасидан фикрларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Text to speech