Ватанпарварлик ойлигида...
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБда “Фаол маҳалла-ватан таянчи” мавзуида маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда мамлакатимизда фуқароларнинг давлат бошқарувини амалга оширишдаги иштироки ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал қилишларини таъминловчи ташкилий-ҳуқуқий кафолатлар тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани хусусида сўз борди. Шунингдек, аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар тилга олинди.
Шу куни китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, ИИО ходимларига мутолаа қилиш тавсия этилган ўзбек ҳамда жаҳон адабиёти намуналари намойиш қилинди. Осойишталик посбонларининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини янада кенгайтириш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган мазкур тадбир давомида ИИО ўзларини қизиқтирган турли номдаги тарихий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бадиий адабиётларни харид қилишди.
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида шахсий таркиб Ш.Рашидов туманидаги ҳарбий қисмда ҳам бўлишди ва аскарларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Жисмоний ва маънавий қобилияти, интеллектуал салоҳияти, умумий ва профессионал малакасини ошириш мақсад қилинган тадбирда ходимлар ҳарбий қисм музейи экспонатлари билан танишишди. Шу билан бирга электрон тирда ўқ отиш машғулоти ўтказилди. Қисқаси, шу куни Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, тинчлик ва осойишталикни қўриқлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзаро тажриба алмашилди.