8 Феврал 2024 йил 3787

Вазир ўринбосари Бахмалда жиноятчиликка қарши курашишга оид фаолият таҳлилларни ўрганди

Айни вақтда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Зуфар Курбанов Жиззах вилоятида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар сифатини ўрганмоқда. Чунончи, вазир ўринбосари Бахмал туманининг Оқтош маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди. Бу жараёнда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда қонунбузарликларни келтириб чиқарувчи сабаб ва омилларга барҳам бериш каби масалаларга эътибор қаратилди. 

Зуфар Курбанов тумандаги бир қатор ўрта умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб, вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини текширди. Шу куни вазир ўринбосари туман ИИБ шахсий таркибининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид фаолиятини атрофлича ўрганди. 

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.



Text to speech