16 Ноябр 2023 йил 2236

Вазир ўринбосари ва бошқарма бошлиғи ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумга тайёргарлигини кўздан кечирди

          Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Яхёжон Абдулхаков ҳамда  вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировлар Мирзачўл туманида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечиришди. Хусусан, ҳудуддаги 16-, 9- ва 11- ўрта умумтаълим мактабларининг мавсумга шайлиги билан танишиш чоғида мавжуд камчиликлар кўрсатилди. Уларни ҳал этиш бўйича туман мутасаддиларига вазифалар юклатилди.

Жараёнда маҳаллалар фаоллари билан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳудуддаги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар билан ҳам танишди. Шу маънода “Ғалаба” маҳалласидаги “Ёшлар истироҳат боғи”да уюштирилган кўчат экиш ҳашарида иштирок этишди.

Text to speech