Вазир ўринбосари Зомин ва Зарбдор туманларида бўлди
Аввал хабар берганимиздек, республика Ички ишлар вазирининг ўринбосари,
полковник Зуфар Курбанов Жиззах вилоятида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини
олиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар сифатини ўрганмоқда. Чунончи, вазир
ўринбосари Зомин тумани ИИБ ҳамда ҳудудий ички ишлар бўлимларида бўлди. Мазкур жараёнда жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш, йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Зуфар Курбанов туманнинг “Мустақиллик” ва “Қайирма” маҳаллаларидаги
ҳуқуқ-тартибот масканларига бориб, ҳудуд фаолларининг қонунбузарликлар
профилактикасига доир фаолиятини ўрганди. Шунингдек, вазир ўринбосари Зарбдор
туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган
ишлар, хусусан, мазкур йўналишлардаги дастурларнинг ҳаётга татбиқ этилиши
жараёнлари билан танишди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.