3 Декабр 2021 йил 608

Вазир ўринбосари оммавий қабул ўтказди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси, Ички ишлар вазирлиги, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура масъулларидан таркиб топган ишчи гуруҳи томонидан суд-ҳуқуқ масалаларига бағишланган оммавий қабул уюштирилди.

Оммавий қабул аввалида мамлакатимизда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жабҳалар, шунингдек суд-ҳуқуқ соҳасида кечаётган ислоҳотлар ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш хусусида атрофлича сўз юритилди. Шундан сўнг фуқароларнинг муаммоларини ўрганишга киришилиб, ҳал қилиш чоралари белгилана бошланди. Айни мақсадда оммавий қабулларга вилоят ҳокимлиги ҳамда бир қатор бошқарма, ташкилот ва корхоналарнинг раҳбар ва масъуллари жалб қилинди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Яҳёжон Абдуҳаковнинг қабули фуқаролиги бўлмаганлар ва ёшларга шахсни тасдиқловчи ID карталар топшириш билан бошланди. Ички ишлар вазирининг ўринбосарига бўлган мурожаатлар давомида мулкка оид ҳуқуқларни тиклаш, етказилган моддий зарарни қоплаш, қонунбузарни тегишли тартибда жавобгарликка тортиш, фирибгардан маблағ ёки мол-мулкни ундириш, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатларига оид масалалар кўтарилди. Бу борадаги муаммоларга ечим топиш бўйича тегишли масъуллар бириктирилиб, ҳал қилиш муддатлари белгиланди.

Text to speech