Ички ишлар вазири ўринбосари “қизил” тоифадаги маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ишларни ўрганди
Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Яҳёжон Абдулхаков ҳамда Жиззах
вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировлар
томонидан Зарбдор туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,
жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни
ўрганди. Шу маънода туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи ходимларининг
ишлари таҳлил қилинди. Терговчи ва суриштирувчилар хизмат фаолияти давомида
инсон ҳуқуқи ва манфаатларини таъминлашлари лозимлиги уқтирилди.
Бундан ташқари туманнинг “қизил” тоифада турувчи “Мустақиллик” маҳалласи
фаоллари билан учрашди. Мулоқотда ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳитни
соғломлаштириш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ёшларнинг
бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни
қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Аҳоли пунктини “Обод
ва хавфсиз маҳалла”га айлантириш жамоат тартиби ва осойишталигини сақлаш,
фуқароларнинг мол-мулки дахлсизлигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга вазифалар
юклатилди.
Худди шундай Зомин туманининг “Дуоба” маҳалласи фаоллари иштирокида хавфсиз муҳитни яратишнинг бугунги аҳволи
ҳам кўриб чиқилди. Тадбирда жиноятчиликни
жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш,
“хонадонбай” ўрганиш орқали аниқланган масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш
борасидаги ишларга эътибор қаратди. Шунингдек, Зомин тумани ички ишлар бўлимида
соҳа ходимларига яратилган шароитлар кўздан кечириб, амалга оширилган ишлар
мутасаддилар иштирокида таҳлил қилинди. Келгусида туманни хавфсиз ҳудудга
айлантириш, жойларда тарғибот тадбирларини кучайтириш, тунги хизмат фаолияти
самарадорлигини ошириш, бу борада кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда иш олиб
бориш лозимлиги қайд этилди.
Ички ишлар вазири ўринбосарининг вилоятдаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати