8 Апрел 2021 йил
838
Велосипед ўғрисига жиноят иши қўзғатилди
Айримлар ҳаром йўл билан топган пуллари юқишига ишонадилар ва қонунга зид хатти-ҳаракатларни содир этишади. Табиийки, бундай қилмиш учун эртами-кеч ҳақ тўлашга тўғри келади. Жиззах шаҳрининг Сангзор маҳалласида яшовчи 19 ёшли В.Р. Қассоблик маҳалласи ҳудудидаги шифохона қаршисида турган велосипедни ўғирлаб кетди. Бу тўғрида велосипед эгаси ички ишлар органларига мурожаат этганидан сўнг қидирув ишлари олиб борилиб, В.Р. ушланди.
Терговга қадар суриштирув давомида йигитча Шароф Рашидов тумани Совунгарлик маҳалласида яшовчи Ю.С.га тегишли велосипедни ҳам ўғирлагани аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.