2 Декабр 2021 йил 782

Велосипедчини уриб юборди

Мирзачўл тумани ҳудудидан ўтувчи Зафаробод – Арнасой – Гагарин 4К-197 йўлининг 75- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди.

Мирзачўл туманининг Янгидала қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Л.Қ. бошқарувидаги “Нексия” билан йўлни велосипедда кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди.

Жабрланувчи, туманнинг Тошкент қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ў.Қ. бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, ўнг ўмров суягининг ёпиқ синиб силжиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech