11 Декабр 2023 йил 4340

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари генерал-майор Ғ.Қодировнинг сайёр қабули Мирзачўл туманида ташкил этилди

          Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг навбатдаги сайёр қабули Мирзачўл туманининг “Ўзбекистон” ҚФЙда ўтказилди. Қабул аввалида “Йил аёли” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиби ҳамда 9 нафар ташаббускор ҳудуд ёшлари бошқарма бошлиғининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мулоқотда фуқаролар 3- сектор раҳбаридан ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўрашди. Хусусан, сув қувурларини таъмирлаш, сув ҳисоблагич ўрнатиш, ариққа йўл ўтказгич қуриш, электр устунларни алмаштириш, кўчаларни шағаллаштириш, пиёдалар йўлакчаси қуришга оид масалалар кўтарилди.

Бундан ташқари иш билан таъминлаш, яшаш хонадонини иситиш, нафақа пули ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, яшаш уйи учун кадастр ҳужжатларини янгилаш каби масалаларга мутасаддилар иштирокида ечим изланди.

Сектор раҳбари кўтарилган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, муммоларни хонадонбай ва маҳаллабай ўрганиш орқали ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Сайёр қабул давомида бошқарма бошлиғи масъуллар билан бирга Исломобод жоме масжидини таъмирлашга оид масалани жойида кўздан кечирди. Жараёнда масжид атрофини бетонлаш, йўлакларни таъмирлаш, атрофни обод қилиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, маҳалладаги 16- сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. 

Text to speech