4 Май 2024 йил 4082

Вояга етмаганлар ва ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш мақсадида

          Шароф Рашидов туманининг “Хайробод” маҳалласида Жиззах вилояти ИИБ ташаббуси билан вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ҳудуд аҳолиси, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва таълим муассасалари масъуллари ҳамда маҳаллалар еттиликлари иштирокида уюштирилган тадбир аввалида туманда вояга етмаганлар ва ёшлар иштирокида содир этилган бир қатор қонунбузарликларнинг тафсилотлари баён этилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлил этилди.

Ўз навбатида мавжуд нуқсонларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. Мазкур жараёнда ёшларни ижтимоий тармоқнинг салбий таъсирларидан ҳимоялаш, уларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, девиант хулқ-атворли вояга етмаганлар билан психологик ва профилактик тадбирларни ўтказиш, жамоатчилик назоратини ошириш масалаларига эътибор қаратилди. Йиғилишда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқди. 

 

Text to speech