18 Сентябр 2021 йил 1077

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди  

 

Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи ходимлари томонидан тунги вақтда бемақсад юрган вояга етмаганларни аниқлаш, улар билан профилактик ишлар олиб боришга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Профилактик тадбир Жиззах шаҳар прократураси, Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси, шаҳар вояга етмаганлар масалалари бўйича махсус комиссия ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими масъуллари ҳамкорлигида ўтказилди. Шу маънода компьютер ўйинлари масканлари, кафе, ресторан, бар ва чойхоналар кўздан кечирилди.

Ўрганишлар давомида тунги соат 22:00 дан кейин компьютер ўйинлари масканларида вояга етмаганлар учратилмади. Бироқ, айрим умумий овқатланиш шохобчаларида маълум ҳақ эвазига ишлаш ҳолатлари қайд этилди.

Тадбир доирасида ўқув йили бошланган бўлсада, мактабга бормаётган ўқувчилар билан суҳбатлар ташкил этилди. Бир нафар вояга етмаган шахснинг уйидан чиқиб кетганлиги ҳолати бўйича унинг онаси иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ушбу вояга етмаган вақтинча жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ажрими билан вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасига қарашли вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Text to speech