26 Март 2021 йил
868
Хатоларидан керакли хулоса чиқарган шахслар кечирилди
Зомин тумани ички ишлар органлари пробация гуруҳида назоратда турган шахсларни тўғри йўлга қайтариш, ижтимоий мослаштириш чоралари кўрилаяпти. Жазони ўташ тартиб-қоидаларига қатъий бўйсуниб, ўнгланиш йўлига кирган маҳкумларнинг жазоси енгилига алмаштирилмоқда.
Шу маънода Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди томонидан Даштобод шаҳарчасидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида сайёр суд ўтказилди.
Судда 5 нафар озодликни чеклаш ҳамда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумларнинг иши кўрилиб, тўрт нафари муддатидан олдин шартли равишда озод этилди. Бир нафар шахснинг жазосидан барча чекловлар олиб ташланди.