Шароф Рашидов туманида “Хавфсиз тун” профилактик тадбири ўтказилди
Жиззах вилояти
ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Раҳматулла Бўриев қизил
тоифага кирувчи “Халқобод” ва “Шариллоқ” маҳалла фуқаролар йиғинига тунги
хизматга жалб этилган соҳавий хизматлар ходимларига йўриқнома берди.
Шунингдек,
мутасаддилар “Шариллоқ” МФЙда еттилик томонидан криминоген вазиятни яхшилаш
борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Бундан ташқари умумий
овқатланиш шоҳобчалари, савдо ва кўнгилочар жойларда тарғиботлар қилинди. Тадбир
давомида алкогол маҳсулотлари истеъмол қилиб, фуқаролар тинчлиги, жамиятда
юриш-туриш қоидаларини бузган фуқароларга профилактик суҳбат ўтказиб, маъмурий чора
кўрилди.
“Хавфсиз тун” профилактик
тадбири доирасида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳаракат
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган рейд ташкил қилинди.