Хизмат кўрсатиш даражаси муҳокамада
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида ўтказилган йиғилишда аҳолига хизмат кўрсатиш даражасини янада яхшилаш масаласи муҳокама қилинди.
Йиғилиш Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг Жиззах вилояти филиали раҳбар ва ходимлари иштирок этишди. Тадбирда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, фуқароларнинг мурожаатига асосан уларга пуллик хизмат кўрсатишдаги мавжуд муаммолар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар мухокама этилди.
Шунингдек, марказ ходимлари ўзларининг хизмат вазифаларига кирмайдиган ички ишлар органлари ходимлари ваколати доирасидаги хизматлар юзасидан фуқаролар ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ходимлари билан мулоқотга киришмаслик кераклиги тушунтирилди.
Бундан ташқари ходимлар хизмат кўрсатиш чоғида фуқаролар билан хушмуомалада бўлиши, ноўрин ҳатти-ҳаракатларга йўл қўмаслик, аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маданиятига риоя қилиш ва тасдиқланган нарх асосида тўловларни амалга ошириш ҳамда белгиланган вазифаларидан четга чиқмасликлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилди.