Ходимлар синовдан ўтказилмоқда
Жиззах вилояти ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимларининг маънавият ва маърифат дарсларини ўзлаштирганлик даражаси синовдан ўтказилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари натижасида халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ўзгармоқда. Юртимизда ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини барпо этишда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган ҳаётбахш ғоянинг аҳамияти тобора ортиб бораяпти.
Шу маънода Жиззах вилояти ички ишлар органларида ходимларнинг маънавий дунёсини бойитиш, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги янгиланишлар жараёнларидан хабардорлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳафтанинг шанба кунлари маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказилиб борилаётир.
Шу кунларда ходимларнинг ўтган 2021 йил давомида “Маънавият ва маърифат дарслари”ни ўзлаштирганлик даражаси аниқлаш мақсадида синов имтихонлари олинмоқда. Навбатдаги синов вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларидан қабул қилинди.
Худди шундай, ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, Жиззах шаҳар ва Зомин тумани ички ишлар бошқармаси ҳамда барча туман ички ишлар бўлимлари ходимларининг маънавият дарсларида олган билимлари баҳоланмоқда.