12 Март 2022 йил 539

Ходимларнинг малакаси оширилмоқда

Жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда барча ички ишлар органлари ходимлари терговга қадар текширув ўтказиш асослари, унинг асосий вазифа ва функциялари ҳамда ушбу фаолиятни процессуал расмийлаштириш тартиби ва шакллари ҳақида етарли даражада маълумот ва кўникмаларга эга бўлишлари зарур. Шу маънода, вилоятдаги барча ички ишлар органларида ўқувлар ташкил қилиниб, ходимларнинг малакаси оширилмоқда. Дўстлик туманида ўтган шундай тадбирда Арнасой ҳамда Мирзачўл туманлари ички ишлар бўлимлари ходимлари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва терговга қадар текширув, қандай ҳолатларда кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатларини ўтказиш тартиблари ҳақида тўлиқ тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тергов-тезкор гуруҳи фаолияти, жиноят ишини қўзғатиш ва уни рад қилиш, терговга қадар текширувни тамомлаш бўйича ходимларнинг билим ва малакалари оширилди.

Тадбирларда е-material тизимига мурожаатларни жойлаштириш ва ижросини таъминлаш, айни йўналишда масъуллар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам кўрсатилиб, ҳар бир мурожаат ўз вақтида кўрилиши лозимлиги уқтирилди.

Ўқувда қатнашчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Худди шундай, Пахтакор ҳамда Зафаробод туманлари ички ишлар органлари ходимларининг билимлари оширилди.

Text to speech