19 Декабр 2022 йил
454
Яширингани фойда бермади
Тошкент шаҳри Сирғали тумани Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Ю. Жиззах вилоятида ўғирликка қўл урди. Аммо кўп ўтмай унинг жинояти фош қилинди. Жазога тортилишини сезган айбланувчи қочиб қолди.
Шу боис жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Зарбдор тумани суди томонидан 2022 йилнинг 2 декабрида айбланувчига нисбатан қидирув эълон қилинди. Табиийки, ички ишлар органлари ходимлари қочоқни қонуний жавобгарликка тортиш чораларини кўрдилар. Яъни Ш.Ю.нинг пойтахтдаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди. Айни вақтда у ҳибсхонада.