16 Июл 2025 йил 418

Фаолият таҳлил қилинди


Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг ўтган олти ойида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировлар иштирок этди.

Видеоселлекторда ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар берилди. Ўз навбатида эришилган натижалар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларга тўхталди.

Муҳокамада жиноятчиликнинг айрим турлари ошган ҳудудларда ташкилий, тезкор ҳамда профилактик тадбирлар олиб бориш лозимлиги қайд этилди. Шу маънода масъулларга жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш бўйича кўрсатмалар берилиб, галдаги муҳим вазифалар белгиланди.

Шунингдек, йиғилишда соҳа ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш, коррупцион ҳолатлар, айниқса, тамагирликка йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича тавсиялар берилиб, зарур талаблар етказилди.

Text to speech