Йўл қоидаларига риоя қилиш – хавфсизлик кафолатидир
Жиззах вилояти ИИБда “Йўл қоидаларига риоя қилиш – хавфсизлик кафолатидир” мавзуида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Йиғилишда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот гуруҳи катта мутахассиси, майор Эркин Очилов “Йўл қоидаларига риоя қилиш – хавфсизлик кафолатидир” мавзусида маъруза қилди. Нотиқ ўз сўзида содир этилаётган йўл транспорт ҳодисалари, уларнинг сабаб ва оқибатлари, тегишли йўл белгиларини ўрнатиш, ҳайдовчилар билан бир қаторда пиёдалар ҳам маълум мажбуриятларга эгалигини қайд этиб, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш борасидаги ишларга тўхталди.
Маърифатда, бундан ташқари вилоят ИИБ эксперт-криминалистика тизими ходимлари ўртасида ўтказилган “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларига диплом ва совғалар топширилди. Шу билан бирга спортнинг қўл жангги тури бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасида фахрли ўринларни эгаллаган вилоят ички ишлар органлари ходимлари ҳам муносиб тақдирланди.
Маънавий-маърифий тадбир анъанавий савол-жавоблар билан якунланди.