2 Декабр 2021 йил 738

Йўловчи жароҳатланди

Жиззах шаҳрининг Амир Темур маҳалласи ҳудудидан ўтган Жиззах – Ғаллаорол 4Р-38 йўлининг 25- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди.

Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ю.С. бошқарувидаги “Нексия”ни орқага буриш учун қарама-қарши йўналишга ўтаётган вақтда Амир Темур маҳалласида яшовчи Ф.Х. бошқарувидаги “Матиз”га тўқнашган. Оқибатда “Матиз” йўловчиси, Бахмал тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.А. шифохонага ётқизилди.

Жабрланувчига соғлигининг бузилишига олиб келган оғир тан жароҳати етказилгани мутахассислар томонидан қайд этилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech