Зафарободда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уй-жой фондидаги масалаларни ҳал этиш орқали қиш мавсумини беталофат ўтказишга эътибор қаратилаяпти
Зафаробод туманида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уй-жой фондидаги масалаларни ҳал этиш орқали қиш мавсумини беталофат ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган. Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров туманда бўлиб, айни йўналишдаги ишларни кўздан кечирди. Хусусан, 2-, 9-, 11-сонли ДМТТ, Зафаробод туман ихтисослаштирилган мактаб, “Чимқўрғон” ҚФЙдаги Чимқўрғон оилавий шифокор пункти, 19- ва 20- сонли ўрта умумтаълим мактабларининг иссиқлик тизими билан танишди.
“Барака
чеварлари” МЧЖ фаолиятини ўрганиш чоғида туман мутасаддилари билан ишсиз фуқаролар, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини
таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик ташаббусларини
қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари “Писталикент” ШФЙдаги кўприкни
таъмирлаш, зарур ёқилғи маҳсулоти заҳираси ҳамда аҳолининг кўмир билан
таъминланганлиги, кўп
қаватли уй-жой фондидаги ҳал этилиши мумкин бўлган масалаларга ҳам диққат
қилинди. Ўз навбатида масъулларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш, юзага келган
кўнгилсиз ҳолатларни қисқа фурсатда бартараф қилиш зарурлиги уқтирилди.