Зафарободлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига Президент табриги ва совғалари топширилди
Бир неча кундан сўнг мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилади. Жойларда сана муносабати билан турли тадбирлар уюштирилаяпти. Фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, ўтганлар ёд этилмоқда. “Бирлик” маҳалласида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мария Абдураҳимова хонадони ҳам ҳар қачонгидан гавжум бўлди.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров 98 ёшли уруш ва меҳнат фахрийси хонадонига ташриф буюрди. Туман жамоатчилиги, ёшлар ҳамда ҳарбийлар иштирокидаги тадбирда бошқарма бошлиғи Республика Президентининг Абдураҳимова Мария Ефимовнага йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ва президент совғасини топширди.
Тадбирда ҳарбий оркестр томонидан куйлар ижро этилди. Кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ҳамда қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир ўз исботини топди.