“Ўзбекистон-2030” стратегияси – халқ стратегияси”
Жиззах вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари иштирокида “Ўзбекистон-2030”
стратегияси – халқ стратегияси” мавзуида
навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Жиззах
вилоят бўлими мутахассиси Шерзод Нишонов маъруза қилди. Нотиқ ўз сўзида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030”
стратегияси тўғрисида”ги фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси
тасдиқлангани, унда ўз аксини топган инсонпарварлик сиёсати, “Инсон қадри учун”
тамойили ижроси йўлидаги дадил қадамлар, яқин келажакда амалга ошириладиган
кенг кўламли ислоҳотлар, аниқ мақсад ва вазифалар халқимиз ҳаётига янгича
мазмун бағишлашини таъкидлади.
Қайд этилишича, ушбу муҳим ҳужжатда акс эттирилган ғоялар ҳар бир фуқарога
ўз салоҳиятини ривожлантириш учун имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва
маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига
айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик
ва барқарорликни кафолатли таъминлашга хизмат қилиши, давлат органларининг халқ
иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилишини янги босқичга
кўтаришига хизмат қилиши айтилди.
Маърифатда, шунингдек ИИВ ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан
навбатдаги махсус унвонлар ходимларга топширилди.
Тадбир давомида ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Жиззах
вилоят кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида
спортнинг енгил атлетика тури бўйича ўтказилган мусобақа ғолиблари
тақдирланишди. Шунингдек, анъанавий тарзда савол-жавоблар қилинди.