16 Январ 2025 йил 825

Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати байрам тадбири уюштирилди


Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида байрам уюштирилди. “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ўтган тантана аввалида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Ички ишлар вазирининг табригини ўқиб эшиттириб, йиғилганларни байрам билан қутлади.

         Шундан сўнг Ички ишлар вазири буйруғи асосида жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш борасидаги самарали хизматлари учун бир гуруҳ ходимларга муддатидан олдин ва навбатдаги махсус унвонлар, “Аъло хизматлари учун”, “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” ҳамда “Тўмарис” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар, эсдалик қўл соатлари, китоблар жамланмалари топширилди.

2 нафар фахрий эса “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди. Тадбирда Ички ишлар вазирлиги махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиқларининг буйруқлари асосида соҳа фаоллари рағбатлантирилди.  

Text to speech