26 Феврал 2022 йил 649

Жамоат хавфсизлиги концепцияси амалга оширилади

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини “Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда.

Зарбдор тумани ички ишлар бўлимида ўтказилган йиғилишда ана шулар хусусида сўз бориб, Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти, ушбу ҳужжатда кўрсатиб ўтилган жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлар ҳақида тўлиқ тушунтиришлар берилди.

Шу куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссиясининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда комиссия ишчи гуруҳи ва аъзолари томонидан йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди. Ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ ва мақсадли топшириқлар берилди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоатчилик вакиллари томонидан ҳамкорликда қилинадиган вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech