“Жасорат мактаби” ўқув йиғинининг навбатдаги мавсуми бошланди
Шароф Рашидов туманидаги ҳарбий қисмда жиззах
тажрибаси асосида ўтказилаётган “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув
йиғинининг навбатдаги мавсуми бошланди.
Жиззах вилояти ҳарбий маъмурий сектори ҳамда Марказий
ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан ташкил этилган ўқув йиғини қатнашчилари
10 кун давомида ҳарбий қисмда Миллий
Армиямиз сафларида хизмат қилаётган аскар ва офицерларнинг ҳаёти билан яқиндан
танишишади. Бундан ташқари маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари “Раҳбар ва
ёшлар” учрашувлари ўтказилиши ҳам белгиланган.
Тантанали
тадбир давомида маданият ходимлари томонидан бадиий дастури намойиш этилиб,
ҳарбий оркестр мусиқий чиқишлар қилишди. Якунда ҳарбий хизматчилар ва ўқув
йиғини иштирокчилари минбар олдидан саф тортиб ўтишди.