Жазони ижро этиш муассасаларидаги маънавий учрашувлар
Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш департаменти учинчи минтақавий ҳудуд 29-сон манзил колониясида маҳкумларнинг маънавий дунёсини бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу маънода, вилоят маънавият ва маърифат маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, инвестиция ва савдо, инновацион ривожлантириш, иқтисодиёт ва саноат, банк ва молия, ёшлар ишлари агентлиги каби давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда учрашувлар ўтказилаяпти.
Ёзувчи ва шоирлар билан ижодий кечалар ташкил этилмоқда. Тадбирларда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, қўлга киритилаётган ютуқлар маҳкумларга етказилди. Шунингдек, қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, жазони енгиллаштириш, жазони ўтаб бўлган шахслар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, фаолиятни ривожлантириш учун молиявий кўмак бериш чоралари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, халқимизга хос бўлган бағрикенглик, адашганни кечириш ва унга тўғри йўл кўрсатиш каби инсонпарварлик тамойили суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси эканлиги уқтирилди. Жойларда сайёр суд мажлислари ўтказилиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон ва тузалиш йўлига ўтган маҳкумлар муддатидан олдин озодликка чиқарилаётгани айтилди.
Манзил колонияда бу каби тадбирлар белгиланган чора-тадбирлар асосида мунтазам ўтказиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати